Василанинг ижод баҳори…

2021-03-03T17:36:48+05:002 Mart, 2021|Наманган вил.|

“Сен ва мен”, “Бу дунёда мен бўлмасам ҳам”, “Муқаддассан, аёл”, “Наманганликлар” каби бир қатор китоблар муаллифи, журналист Васила Турдибоева коронавирус пандемияси жараёнларида ҳамюртларимизнинг фикр ва хулосаларидан келиб чиқиб, ўз шахсий кечинмаларини қўшган ҳолда ёзган “Етти кун” номли янги китобини нашрдан чиқартирди.

Давлатобод туманидаги вилоят Маданият марказида мазкур китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган китоб тақдимотида уюшма вилоят бўлимининг раиси Носиржон Деҳқонов, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуров, вилоят мактабгача таълим бўлими мудираси Ҳилола Юсупова, фан , таълим ходимлари касаба ушма қўмитасининг Наманган шаҳар кенгаши раҳбари Акмалхон Умаров, қирғизистонлик китобхон-педагоглар Моҳигул Бўрибоева, Сайёра Сотиболдиева, “Дўстлик”ордени соҳибаси, таниқли шоира Рислиғой Ҳотамова ва бошқаларнинг дил сўзлари янги китобнинг мазмун-мундарижаси ва аҳамияти ҳақидаги ўзига хос фикрлар сифатида иштирокчиларда таассурот қолдирди.

Китоб тақдимоти маросимида таълим фидойиларидан бири, фаол жамоатчи раҳматли Муҳайё Ғаффорова хотирасига бағишланган кўрик-танлов ғолиблари ҳам тақдирландилар.

Маданий-маърифий тадбир тусини олган китоб тақдимоти жараёни Ўзбекистон телевидеиеси мухбири Саодат Ўрмонова раҳбарлигида тасвирга олинди.

Саида ИСМОИЛОВА,

ЎзЖИУ вилоят бўлими мутахассиси.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!