Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди

2021-03-02T15:07:25+05:002 Mart, 2021|Сурхондарё вил.|

Куни кеча Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиблари” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда вилоятдаги журналист ва блогерлар иштирок этди.

Анжуманда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Ашуров, ер назорати бўлим бошлиғи А.Эсанов, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уни назоратга олиш бўлим мутахассиси Ф.Қўчкинов амалдаги қонунчилик асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек анжуманда журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига кадастр агентлигининг масъул раҳбар ва мутахассислардан жавоб олдилар.

Мастура Хамраева,

ЎзЖИУ вилоят бўлими мутахассиси.