Ҳурматли ОАВ вакиллари!

2021-03-02T05:59:14+05:002 Mart, 2021|Умумий янгиликлар|

2021 йил 2 март куни соат 15.00да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган “Ёш юраклар садоси” лойиҳаси доирасида навбатдаги “Умид ёғдуси” тўпламининг тақдимоти ҳамда тўпламга киритилган ижодкорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтади.

Китобда олтмиш нафарга яқин ёш журналистларнинг 2020 йили давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари ижроси доирасида, топшириқлари асосида коронавирус пандемиясига қарши кураш, рўй берган табиий ва техноген офатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда меҳр-оқибат, сабр-тоқат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик каби халқимизга хос бўлган қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти, бугунги куннинг қаҳрамонлари – шифокорлар ва халқимиз манфаатлари йўлида мураккаб карантин шароитида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фидойи инсонлар ҳақидаги энг сара мақолалари ҳам ўрин олган.

Давра суҳбатида иштирок этиш истагида бўлган ОАВ вакиллари қуйидаги телеграм рақамига (94 935-22-10) ўз ҳақларидаги (фамилия, исми-шарифи ва иш жойи) маълумотни юбориб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Барчангизни китоб тақдимотимизда кутиб қоламиз!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

ахборот хизмати