«Чимён-2021» медиафоруми ўз ишини якунлади

2021-03-01T13:16:34+05:0028 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

Фарғонадаги «Чимён» санаториясида бўлиб ўтаётган «Чимён-2021» медиафорумининг охирги кунги машғулотлари бўлиб ўтди.

Якуний машғулот дарсида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, таниқли адиб ва моҳир журналист Хуршид Дўстмуҳаммад иштирок этди ва ижодкор дунёқарашининг шаклланиши, ижодий концепция ва маҳорат мавзуида форум қатнашчиларига маҳорат дарси ўтди.

– Қўл телефони бугун, гўёки халқимиз дунёқарашини синовдан ўтказяпти, каттаю кичик шу матоҳга боғланиб қолган. Бу синовдан қандай ўтиш ҳар биримизга боғлиқ. Кўпроқ ўқишимиз, ёзишимиз керак. Ҳозир кўп айтилаётган «газета йўқолиб кетади» деган гап бўлмаган гап. Бундан ташвишланманг. Ёзмай қўйишдан, ёзолмасликдан ташвишланинг. Таҳилий-танқидий ёзишимиз, одамларни ҳам шундай фикрлашга ўргатишимиз зарур,-деди Хуршид Дўстмуҳаммад.

Бир ҳафта давом этган форумда республика вилоятлари ОАВ дан келган 70 дан зиёд журналистлар иштирок этди, ҳамкасблари ижодий, касбий малакалари бўйича фикрлар алмашдилар.

Форум якунида сўз олган иштирокчилар мана шундай ижодий форумларни ўзларининг вилоятларида ҳам ташкил этиш лозимлиги ва бу борада Фарғона тажрибаси яхши наъмуна бўлишини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ахборот хизмати

[yasr_visitor_votes size=»medium»]

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3 / 5. Baholaganlar soni: 1

OAV nomi va parolini kiriting!