«Чимён-2021» форуми: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов

2021-02-25T17:11:18+05:0025 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

«Чимён-2021» форуми машғулотлари қизғин паллада

Фарғонада “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзусидаги анъанавий “Чимён – 2021” медиафорумининг тўртинчи куни ҳам маҳоратли устоз-журналистларнинг дарслари билан бойиди.

Медиафорумнинг бугунги машғулотларида «Нуроний» газетаси ва «Кексалик гашти» журнали бош муҳаррири, юридик фанлари доктори Олимжон Ўсаров «Журналистиканинг ҳуқуқий асослари. Суд очерки», «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов «Обуна. Газеталарнинг оммавийлиги индекси бўла оладими? Газетада электрон вариантми ёки мустақил сайт? мавзуларида журналистларга ўз фикрларини билдиришди ҳамда тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, дарс машғулотлари давомида Қорақалпоғистон Республикасининг «Чимбой овози» газетасининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тақдимотда ушбу газета тарихи ва таҳририятда ходимлар учун яратилган шароитлар ҳусусида айтиб ўтилди.

Медиафорум ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ахборот хизмати