Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаментида ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

2021-02-25T11:14:51+05:0025 Fevral, 2021|Бухоро вил.|

Бугун 25 февраль куни Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментида Бухоро вилоятида 2020 йилда туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда белгиланган вазифалар юзасида бошқармада оммавий ахборот воситалари ходимлари, талабалар, журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг вилоят бошқармасининг раҳбари Сухроб Бобокалонов олиб борди. Матбуот анжуманида ўтган 2020 йилда туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

2020 йилда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида, жами қиймати 189,8 млрд сўм миқдордаги 55 та лойиҳалар амалга оширилгани, шунингдек 342 та иш ўринлари яратилганини ҳам таъкидлаб ўтилди. Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сони 2020 йилда 249 927 нафарга етди. Бунда, маҳаллий сайёҳлар сони 236 602 кишини ва хорижий туристлар сони 13 325 нафарни ташкил қилди. Пандемия даврида салбий оқибатларни юмшатиш ҳамда туризм соҳасини қўллаб-қувватлашда, бугунги кунга қадар жами 89 та мехмонхона ва транспорт хизмати корхоналарининг 24,3 млрд сўмлик кредит тўловлари муддатлари узайтирилди. Шу билан бирга, мехмонхона ва туроператорлар учун мол –мулк ва ер солиғи бўйича 78 та тадбиркорлик субъектларига 1 222,8 млн, сўм солиқ имтиёзлари берилганини ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида 6 та туристик компаниялар фаолияти йўлга қўйилиб, 6 та замонавий автобуслар ва 28 та микроавтобуслар келтирилганини таъкидлаб ўтишди. Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи вилоятда 2021-2022 йилларда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан жами қиймати 714,2 млрд сўм миқдордаги 61 та лойиҳалар амалга оширилиши бунинг натижасида 1 172 нафар янги иш ўринлари яратилиши бўйича ишларни бошлаб юборганини ҳам таъкидлади.

Матбуот анжумани якунида оммавий ахбарот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шамшод Очилов

ЎЖИУ Бухоро вилоят бўлими мутахассиси