“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари бўйича тренинг навбати Термизга

2021-02-25T11:09:03+05:0025 Fevral, 2021|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳридаги “Меридиан” меҳмонхонасида “ЮНИСЕФ” ташкилоти, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари, мавзуни ёритишда журналист ва блогерлар иштироки” мавзусидаги семинар-тренингда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Наргис Қосимова, Республика санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова Ўзбекистонда “COVID-19” нинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тахлили, коронавирус бўйича тарқалаётган ёлғон хабарлар, “COVID -19” ва унга қарши вакциналар ҳақида афсона ва хақиқатлар, “COVID -19”га га қарши эмлаш жараёнларини ёритишда журналистларнинг фактлар билан ишлаши мавзуларида маълумотлар беришди.

Иштирокчилар гурухларда ишлаш жараёнларида олган маълумотларини янада мустахкамлашди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ вилоят бўлими мутахассиси