«Чимён-2021» медиалагери давом этмоқда

2021-02-25T05:04:08+05:0025 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Фарғонада “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзусидаги анъанавий “Чимён – 2021” медиафоруми бўлиб ўтмоқда.

Медиафорумнинг учинчи кунги машғулотларида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов “Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими сўз ва матбуот эркинлигининг ҳимоячиси”, Америка овози” ахборот агентлиги мухбири Навбаҳор Имомова “Матбуот ва демократия: уйғунлик ёки йироқлашув” каби мавзуларда ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, медиафорумда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари тақдимоти ўтказилди. Унда ушбу газеталар тарихи ва таҳририятда ходимлар учун яратилган шароитлар видеоролик орқали намойиш этилди.

Ҳусан Элтоев,
ЎзЖИУ Самарқанд вилояти бўлими мутахассиси.