#Чимён_2021 #медиа_форум #Фарғона

2021-02-21T14:01:43+05:0021 Fevral, 2021|Фарғона вил.|

Бугун бир гуруҳ журналистлар, вилоятларда фаолият олиб бораётган ОАВ ҳодимлари Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Уюшманинг Фарғона вилоят бўлими, Фарғона вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-28 февраль кунлари Чимён санаториясида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзусидаги анъанавий “Чимён – 2021” медиафорумига жўнаб кетишмоқда.

Бир ҳафта давом этадиган медиафорумнинг асосий табдирлар режаси эртага бошланади.

Тадбир иштирокчилари эртага, яъни 22 февраль куни Фарғона шаҳридаги бир қатор тадбирлар, ижтимоий лойиҳалар билан танишади.

Жумладан:

1)Марғилондаги ITI парк фаолияти билан танишув 2)Ҳунармандлар марказини бориб кўриш
3)Тошдан қоғоз ишлаб чиқариш – “Fergana stone paper” корхонаси билан танишув
4)Фотожурналист Муқимжон Қодиров ва Шерзод Қорабоевлар ижодий кўргазмасининг очилиши (вилоят ўлкашунослик музейи залида)
5)“Матбуот уйи”га ташриф ва “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари журналистлари жамоаси билан учрашув
6)Лоғон қишлоғидаги янги корхоналар билан танишув 7)Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлиш.

Шундан сўнг иштирокчилар “Чимён” сиҳатгохига йўл олишади. Бизни кузатишда давом этинг, таассуротлар билан фикрлашиб борамиз!!!