«COVID – 19″га ҚАРШИ ВАКЦИНАЦИЯ ВА АМАЛИЙ ЖАРАЁНЛАР

2021-02-21T10:50:55+00:0021 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

Фарғона шаҳридаги «Азия» меҳмонхонаси конференциялар залида водий вилоятлари журналистлари учун «COVID -19″га қарши эмлаш жараёнлари, мавзуни ёритишда журналист ва блогерлар иштироки, иммунизация ва аҳоли саломатлиги масалаларидаги чиқишлар борасида маҳорат дарсларини қамраган семинар бўлиб ўтди.

Семинар «ЮНИСЕФ» ташаббуси билан ташкил этилди. Машғулотларни Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари Насиба Тоирова, Вазира Мўминова, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ходимлари, журналистлар Наргис Қосимова, Анора Содиқовалар олиб боришди.

Вакцинация кутилаётган янги жараён бўлгани учун иштирокчиларда турли саволлар, мунозара-баҳслар кутилганидек бўлди.

Семинардан мақсад – аввало, янги жараёндан журналистни хабардор қилиш ва мавзуни ёритишда мукаммал ёндашишлари учун туғилаётган эътироз ҳамда саволларга тўлақонли жавоб олишди.