ҚУТЛАЙМИЗ

2021-02-18T06:36:55+00:0018 Fevral, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси, журналист, шоир Носиржон Деҳқонов таваллуд топган кун.

Носиржон Аббосович 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1984 йилда “Чортоқ ҳақиқати” газетаси таҳририятида адабий ходим бўлиб бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Чортоқ туман ижроқўми, “Чортоқ ҳақиқати”, “Халқ иродаси”, “Ўзбекистон овози” газеталари таҳририяти, Республика Маънавият тарғиботи марказининг Наманган шаҳар бўлими, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида бўлим мудири каби масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Носиржон Деҳқоновни таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик  ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси