Фармон Тошевнинг «Тазарру» асари асосида спектакль намойиш қилинди

2021-02-17T09:48:12+05:0017 Fevral, 2021|Самарқанд вил.|

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида журналист, таниқли ижодкор, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси Фармон Тошевнинг «Тазарру» асари асосида режиссёр Ғофур Мардонов томонидан саҳналаштирилган спектакль жамоатчилик кўригига тақдим қилинди.

Асарда фарзанди учун қадди букилган отанинг изтироби, ёлғиз фарзанднинг қилган қилмишлари сабаб ота-онаси, оиласи олдидаги тазарруси иштирокчилар қалбини жунбушга келтирди.

Спектакль намойишидан сўнг Маданият вазирлиги театр ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Саида Дадамирзаева, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси мутахассиси Моҳинур Аҳмеджонова, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, ижодкорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, спектаклдаги актёрлар ижроси, саҳна декорацияси, либослар танлови, рассом иши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

ЎЖИУ Самарқанд вилоят бўлими