Бухоро вилоятининг Олот туманига пресс-тур ташкил этилди

2021-02-15T08:12:09+05:0015 Fevral, 2021|Бухоро вил.|

Бухоро вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими ҳамкорликда вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист-блогерлар учун вилоятнинг Олот туманининг чекка маҳалласига пресс-тур ташкил этилди.

Бухоро вилоятининг чекка Олот тумани Арабхона маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда. Мамлакатимизнинг жанубий чегара сарҳадларидан бири — Олот туманининг “Арабхона” маҳалласида ҳам асосан дала-деҳқончилик ишлари билан тирикчилигини ўтказаётган юртдошларимиз бундан унумли фойдаланган ҳолда экин ерларида картошка, мўъжаз иссиқхоналарида эса помидор, бодринг, карам, сабзи ёки кўкатлар етиштиришни бошлаб юборишган.

Муҳими, арабхоналиклар ҳаётида том маънода янгиланиш, тарихий ўзгариш ва бунёдкорликларни кўриш мумкин. Биргина вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист-блогерлар учун айнан Олот туманининг чекка маҳалласига уюштирилган пресс-тур давомида ана шундай ўзгаришларга гувоҳ бўлишдилар.

ЎзЖИУ Бухоро вилояти бўлими