“Ўзга сайёрадаги бир кеча”

2021-02-15T06:20:54+05:0015 Fevral, 2021|Сирдарё вил.|

Гулистон шаҳридаги давлат хизматларни ривожлантириш агентлигида Мирзаобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, журналист ва адиба Иноят Султон Бегимнинг “Ўзга сайёрадаги бир кеча” номли фантастик ҳикоялар тўпламининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азиз Эсанов, “Халқ сўзи” газетасининг вилоят бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров, Ўзбкистон Журналистлари ИУ вилоят бўлими мутахассиси Дилором Исмадиёрова, шоир Қуддус Асад, Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Абдусаматов, ГулДУ ўқитувчиси, Нигора Султоновалар китоб тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Адибанинг бунгача “Гуллар суҳбати” номли шеърий , “Тўлқинлар” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган. Ушбу фантастик ҳикоялар тўпламида ёзувчи янги йўналиш ва янги услубда ижод қилган .

Ўзбек ёшларининг ўзга сайёрага саёҳати ўзига хос тарзда қизиқарли ёритилган. Бир пайтлар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик Инобат Султон ижоди билан танишиб,- “Сенда ажойиб фантастик салоҳият бор, буни асло йўқотиб қўйма ,“ – деган эдилар. Шу ўгитлар маҳсули бўлиб, ушбу ҳикоялар ёзилгани шубҳасиз.

Тадбир иштирокчилари ёзувчи ижодига ривож тиладилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сирдарё вилояти бўлими.