Матбуот хизматини самарали ташкил этиш усуллари

2021-02-15T06:18:27+05:0015 Fevral, 2021|Сирдарё вил.|

Гулистон шаҳридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигида ҳокимликлар, ташкилот ва муассалардаги ахборот хизматлари раҳбарлари ва журналистлар учун “Маҳорат дарси” ташкил этилди.

Шундан сўнг “Халқ сўзи “ газетасининг вилоят бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров ва Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси, “Йилнинг энг фаол ташаббускор –тарғиботчи талабаси” Диёрахон Набижонова “Матбуот хизматини самарали ташкил этиш усуллари: назария ва амалиёт “ мавзусида машғулот ўтдилар.

Устоз ва шогирд олиб борган бу машғулотда “Матбуот хизмати нима?”, ” Прессрелиз” моҳияти чуқур талқин этилди. Бу мавзулардаги машғулот қатнашиларининг назарий жиҳатдан саволларига слайдлар кўмагида Д. Набижонова тушунчалар берган бўлса, амалий жиҳатдан берилган саволларга А. Шерназаров жавоб қилди. Қимматли мулоҳазалар, қизғин мунозараларга бой бўлган бундай машғулотлар ташкилотчилар томонидан ҳар икки ҳафтада ўтказилишига келишилди.

Дилором Исмадиёрова,

ЎзЖИУ Сирдарё вилоят бўлими мутахассиси.