Фарғоналик журналистлар Хоразмда

2021-02-13T08:11:36+05:0013 Fevral, 2021|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят матбуот ва ОАВ ходимлари Хоразм вилоятига ижодий саёхат ташкил этишди.

Саёхатнинг дастлабки кунида Уюшманинг Хоразм вилоят бўлими билан ҳамкорликда икки вилоят журналистларининг учрашуви ҳамда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Фарғоналик журналистлар Хоразм вилояти телерадиокомпанияси, босма нашрлар таҳририятларида бўлишиб ҳамкасблари билан ўзаро фикр, малака алмашдилар.

Уюшманинг Фарғона вилояти бўлими раиси Мухаммаджон Обидов ва Хоразм вилоят бўлими раиси Ўткир Матқурбановлар бундай ижодий сафарлар, маданий тадбирлар журналистлар учун ҳам саёхат, ҳам касбий малака алмашиш борасида синалган услуб эканлиги ва буни доимий тарзда амалга ошириш борасида келишиб олдилар.

Эндиликда, хоразмлик журналистларнинг Фарғонага саёхати белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Хоразм вилоят бўлими.