Шеърият оламининг даҳосига эҳтиром

2021-02-08T07:29:44+05:008 Fevral, 2021|Сирдарё вил.|

Сирдарё туманидаги 40-мактабда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Шеърият оламининг улуғ даҳосига эҳтиром” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда бир қатор атоқли ёзувчи ва шоирлар, журналистлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева, Уюшма аъзоси Норинсо Қосимовалар буюк шоир ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида маърузалар қилдилар.

-Бу бу улуғ меросдан халқимизни, айниқса ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, маънавий юксакликка эришишлари учун энг тўғри йўналиш берган бўламиз,-деди мактаб директори Шоҳида Йўлдошева.

Мактабнинг адабиёт ўқитувчиси шоира Назокат Отақулова раҳбарлик қилаётган адабиёт тўгараги аъзолари Навоий ғазаллари, рубоийларидан ўқидилар, ҳикматлари маънолари ҳақида фикр билдирдилар. Улар шоир ижодидаги илмга муҳаббат, ота-онага ҳурмат мавзуларидаги шеьрларлари ўқиб, мисралар қатидаги теран маъноларни талқин қилдилар.

Туман санъаткорлари ижро этган Навоий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар барчага завқ бағишлади. Навоийшунослик вилоятдаги барча ўқув даргоҳларида, муассаса ва ташкилотларда, маҳаллаларда давом этмоқда.

Дилором Исмадиёрова,

Сирдарё вилояти.