Пойтахтлик журналистлар вилоят ҳокими қабулида

2021-02-03T14:08:51+05:003 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида Наманганга уюштирилган медиатур иштирокчилари – бир гуруҳ марказий ва вилоят оммавий ахборот воситалари вакилларини вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.

Учрашувда вилоят ҳокими оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маънавиятини юксалтириш, Наманган шаҳрида барпо этилаётган улкан кутубхона, “Афсоналар водийси” истироҳат боғи каби қурилиш объектлари ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, Ш. Абдураззоқов пойтахтлик журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтариб, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ҳоким қабулида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов вилоятда фаолият олиб бораётган, шаҳар ва туманлардан вилоят марказига қатнаб ишлаётган журналистлар учун Наманган шаҳрида битта кўп қаватли уй қуриш ва уни имтиёзли ипотека кредити асосида ОАВ вакилларига берилишини таъминлаш таклифини билдириб ўтди.

Ислом АСИЛБЕКОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси