Ҳамдардлик

2021-02-02T09:49:51+05:002 Fevral, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли радиожурналист Ғулом Шомуродов 84 ёшида вафот этди.

У 1937 йил 20 сентябрда Бухоро вилояти, Жондор туманида туғилган.

Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ)нинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Дастлаб тумандаги ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган . Сўнг туман радиоэшиттиришлар таҳририяти муҳаррири, Ўзбекистон радиосининг Бухоро вилояти бўйича мухбири вазифаларида ишлаган.

Ғулом Шомуродов кўплаб асарлар муаллифи, ўткир журналист, самимий, ўта камтарин инсон эди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ғулом Шомуродов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси