Журналист ва блогерлар иштирокида брифинг

2021-02-01T13:42:35+05:001 Fevral, 2021|Қашқадарё вил.|

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб бошқарма бошлиғи Ў.Останов томонидан адлия органларининг вазифа ва функциялари, бошқарма тузилмаси, юридик техникум ва Қарши туманида эксперимент тариқасида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Эркин мунозара тарзида давом этган тадбир давомида иштирокчилар томонидан бошқарма фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар.

Иштирокчилар жорий йилда ҳам ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар. Тадбир сўнгида якунланган йил давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан самарали фаолият олиб борган журналист ва блогерлар бошқарма бошлиғи томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

Шу билан бирга иштирокчилар бошқарма фаолияти ҳамда ходим ва фуқароларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Қашқадарё вилояти бўлими.