Бухорода матбуот анжумани ташкил этилди

2021-02-01T13:39:46+05:001 Fevral, 2021|Бухоро вил.|

Бухоро вилоят Божхона бошқармасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда янги қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда бошқарма мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист ва блогерлар қатнашдилар.

Матбуот анжуманида Божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлангани маълум қилинди.

Тадбирда яна соҳада тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳамда божхона органларига ишга қабул қилиш тартиби ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида ҳам йиғилганларга атрофлича маълумот тақдим этилди.

Мунозарага бой кечган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист-блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан атрофлича жавоб олдилар.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Бухоро вилояти бўлими.