Диалог майдонида журналист ва блогерлар

2021-02-01T13:33:57+05:001 Fevral, 2021|Сурхондарё вил.|

Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган ижодкорлар учун “Диалог майдони” номли янги лойиҳа иш бошлади. Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими илк учрашувга журналистлар ва блогерларни жамлади.

Термиз шаҳридаги матбуот уйида ўтказилган учрашувда журналист касб этикаси, жамоатчи мухбир билан шартнома тузиш, блогернинг ҳуқуқий саводхонлиги каби бир қатор мавзуларда ўзаро фикр алмашишди.

Ушбу лойиҳа асосида жамиятда инсонларга тўғри маълумот етказиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Мастура ХАМРАЕВА,

ЎЖИУ вилоят бўлими мутахассиси.