ҚУТЛАЙМИЗ

2021-02-01T13:27:22+05:001 Fevral, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими раиси, таниқли журналист, спорт шархловчиси Бахтиёр Асадов таваллуд топган кун.

Бахтиёр Асадов 1959 йилда Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини (сиртқи) тамомлаган.

Журналистик фаолиятини 1981-1984 йилларда “Ёш ленинчи” газетасида бошлаган. 1984-1987 йилларда Жондор тумани “Жондор овози” газетаси мухбири, 1987-1996 йилларда “Бухоро ҳақиқати” газетаси масъул котиби ўринбосари, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон радиосининг Бухоро ва Навоий вилоятлари мухбири, 1998-2006 йилларда Ўзбекистон телевидениеси “Ёшлар” телеканалининг Бухоро вилояти бўйича мухбири, 2006 йилдан эса “Бухоро спорти” масъулияти чекланган жамияти раиси бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Бахтиёр Асадовни таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси