ҚУТЛАЙМИЗ

2021-02-01T07:23:44+00:001 Fevral, 2021|Қутловлар|

Бугун  «Маърифат» – «Учитель Узбекистана» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Нишонов таваллуд топган кун.

Ҳусан Нишонов 1974 йил 1 февралда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Унинг  таълим тизими муаммолари ва бошқа долзарб мавзулардаги қатор публицистик материаллари ўқувчилар қалбидан жой олган. Шунингдек, “Истиқлол умидлари” (2001), “Ўзбек модерн шеърияти” (2004), “Ёшлар китоби” (2008) алманахларида шеърлари чоп этилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Ҳусан Нишоновни туғилган куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик   тилаймиз.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси