“Халқ сўзи”да ҳақ сўзни сўзлаб…

2021-01-29T09:31:42+05:0029 Yanvar, 2021|Сирдарё вил.|

“Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири, таниқли журналист ва публицист Аҳмадали Шерназаров матбуот соҳасида 40 йилдирки самарали ва изчил фаолият юритиб келмоқда. Узоқ йиллар “Сирдарё ҳақиқати” газетасида ўзининг мазмунли, ўқишли мақола, очерк ва публицистикалари билан танилган. Бугунги кунда “Халқ сўзи” газетасида вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий соҳасидаги улкан ютуқлар, шаҳар ва қишлоқларимиздаги бунёдкорлик ишларини, матонатли замондошлар меҳнатларини кенг ёритмоқда.

Тадбирда “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича ўз мухбири, маҳоратли журналист, Аҳмадали Шерназаровни қутлуғ олтмиш ёшга тўлгани муносабати билан ҳамкасблари ва устозлари самимий қутлашди. Юбилярга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фаҳрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини Бойжигит Абдуллаев тантанали равишда тақдим этди.

Шунингдек, шу куни журналистга вилоят ҳокимининг биринчи ўрибосари Анвар Каримов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носировлар вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг журналистга йўллаган табригини ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Дилором Исмадиёрова,

Сирдарё вилояти.