Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигига бағишланди

2021-01-28T12:23:44+05:0028 Yanvar, 2021|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази, Журналистлар ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида вилоят ахборот-кутубхона марказида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида илгари сурилган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, “Куч адолатда” республика газетасининг вилоятдаги мухбири, туман (шаҳар) ахборот кутубхона марказлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари, ёзувчи, шоирлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуманда “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришда ахборот-кутубхона муассасаларининг олдида турган вазифалар”, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини яхшилашда оммавий ахборот воситаларнинг ўрни”, “Миллий ғоя тарғиботи бугуннинг долзарб мавзуси” мавзуларида маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – шоир Отабек Исмоиловнинг Алишер Навоий ва Огаҳий ижодларига бағишланган “Ҳайрат лаҳзалари”, шоира Шамс (Ҳалима Жуманиёзова)нинг “Соғинч дарахти”, “Муҳаббат ороли”, “Хоразм нашр-матбаа” МЧЖ томонидан чоп этилган янги китобларнинг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Хоразм вилоят бўлими