Мурожаатнома ўрганилмоқда

2021-01-26T13:13:08+05:0026 Yanvar, 2021|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг маънавият хонасида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини чуқур ўрганишга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Уюшма марказий аппарати барча ходимлари иштирок этган ушбу тадбирни олиб борган уюшма раиси ўринбосари Холмурод Салимов Мурожаатномада 2021 йилда ҳам сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар янада кучайтирилиши белгиланганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, Тошкент давлат техника университети доценти Тоҳиржон Ҳалимжанов мурожаатнома мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди. Жонли мулоқот, эркин фикр алмашиш шаклида ўтган йиғилишда Мурожаатноманинг асосий йўналишлари бўйича видеороликлар намойиш этилди.

Ислом АСИЛБЕКОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси.