ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-26T11:10:36+05:0026 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун таниқли шоир, қалами ўткир журналист, атоқли публицист, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамронинг туғилган куни.

Ислом Ҳамро 1966 йилнинг 26 январида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. 1987-1993 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Ижодий фаолиятини 1988 йилда ўша вақтда республиканинг энг машҳур газетаси бўлган “Ёш ленинчи”да бошлаган. Кейинчалик “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун”, “Куч адолатда”, “Шарқ зиёси” каби марказий газеталар ва бир муддат ЎзТВ “Маънавият” студиясида турли лавозимларда фаолият юритган.

Ислом Ҳамронинг шоир сифатида “Шоир бўлдик сендан айрилиб”, “Тазарру салтанати”, “Гўрўғлининг ўлими”, “Жаҳонгирнинг қайтиши” каби шеърий китоблари ва “Бағрибутунлик” публицистик мақолалар тўплами чоп этилган. Унинг журналистика соҳасидаги заҳматли меҳнати ҳукуматимиз томонидан “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилган. Шунингдек, Ислом Ҳамро “Олтин қалам” халқаро миллий мукофоти соҳиби ҳамдир.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Ислом Ҳамрони таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси