ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-26T09:09:05+05:0026 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Джурақулович Хаджаев таваллуд топган кун.

Алишер Хаджаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1985 йили Самарқанд Дават университетини физика мутахассислиги бўйича тугаллаган. Меҳнат фаолиятини 1985 йили Ўзбекистон Фанлар академияси Электроника институтида муҳандисликдан бошлади, шу институтда физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини ёқлади.

У шунингдек «NKK» фирмаси, “УзПАК” маълумотлар узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш корхонаси ва бошқа ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлади. А.Хаджаев кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари сифатида фаолият олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлар билан муносабатлари ривожига ўз ҳиссасини қўшди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан А.Хаджаевни таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси