Миллий ўзликни англаш ҳам ватанпарварлик

2021-01-25T06:46:25+05:0025 Yanvar, 2021|Хоразм вил.|

Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот» кўрсатуви бугунги куннинг долзарб масалаларини мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида жонли эфир орқали муҳокама этиб келаётган теледастурлардан бири ҳисобланади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони жорий йилнинг 19 январида ўтказилган «Республика Маьнавият ва маьрифат кенгаши йиғилишидаги давлатимиз раҳбарининг маърузаси» мавзусига бағишланди. Очиқ мулоқот давомида жамиятдаги маънавий, маърифий ишларни янада яхшилаш, ёшларни миллий менталитетимизга ёт ғоялардан ҳимоя қилиб, миллий ўзлигини англаш руҳида тарбиялаш масалалари бўйича баҳс-мунозаралар юритилди.

Кўрсатувда Урганч туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлтги туман бўлим бошлиғи, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси қатнашди. Мулоқотни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўткирбек Матқурбанов олиб борди.

Миллий ўзликни англаш, айниқса ёшларга миллий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги муаммолар, бунда давлат, нодавлат ташкилотлари, ОАВ ходимлари олдида турган жиҳатлар ҳақида иштирокчилар муносабат билдирдилар.

Йиғилишда Президентимиз таъкидлаганларидек: “Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир”. Шундай экан барча соҳа вакиллари биргаликда фаолият юритиши, халқ дарди билан ҳамнафас бўлиш мақсадга мувофиқдир.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Хоразм вилоят бўлими