ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-18T06:59:25+05:0018 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси, «Sharq» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ахрор Ахмедов таваллуд топган кун.

Ахрор Ахмедов 1959 йил 18 январда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида туғилган. Тошкент Давлат университетининг (ҳозирда ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган.

Журналистик фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бошлаган. Кейинчалик “Ёш ленинчи” газетаси, Ёшлар қўмитаси, «Sharq» нашриётида масъул лавозимларда ишлаган. Кўплаб публицистик мақолалар муаллифи.

А. Ахмедовнинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. Унга 2002 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони берилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Ахрор Ахмедовни туғилган куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси