“МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ВА ЖАДИД МАТБУОТИ” мавзусида ҳалқаро онлайн-конференция ўтказилади

2021-01-16T17:22:12+00:0016 Yanvar, 2021|Умумий янгиликлар|

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146-йиллиги муносабати билан “МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ВА ЖАДИД МАТБУОТИ” мавзусида ҳалқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференция ўтказилади.

Иштирок этишни истовчи журналистлар 19 январ куни соат 14:00 да «Zoom» платформасида https://us02web.zoom.us/j/81769385327 ҳаволаси орқали анжуманни кузатишлари мумкин.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Илмий тадқиқотларни қўллаб қувватлаш маркази (Research Support Center) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ва унда халқаро экспертларнинг иштироки ҳам кутилаяпти.