ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-12T09:17:17+05:0012 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев таваллуд топган кун.

Расул Кушербаев 1987 йил 12 январда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. 2010 йили Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тугатган.

Кўпчилик унинг очиқлик, тенглик, адолатлилик ҳамда сўз ва матбуот эркинлиги тарафдори эканлилигини алоҳида эътироф этади. У фаолияти давомида ҳамиша халқ дарди билан яшашга, уларнинг муаммосини ечишда жонбозлик кўрсатаишга ҳаракат қилаётган депутатлардан бири саналади

Расул Кушербаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА томонидан ўтказилган “Йил танлови – 2020”да “Йил одами” деб эътироф этилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Расул Кушербаевни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси