ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-11T08:15:47+05:0011 Yanvar, 2021|Қутловлар|

2021 йил 10 январь Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Назиржон Саидов таваллуд топган кун.

Назиржон Саидов 1948 йил 10 январь куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугаллади. Журналистик фаолиятини Андижон туманининг “Коммунизм тонги” газетасида катта адабий ходимликдан бошлади. Кейинчалик шу газета муҳаррири лавозимида фаолият олиб борди.

Фаолияти давомида “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири, Олтинкўл тумани ҳокими, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ва бошқа масъул лавозимларда ишлади. Қайси лавозимда ишламасин, эл-юртимиз равнақи, миллий журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшиб беминнат ҳизмат қилди.

Назиржон Саидов давлатмиизнинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фаҳрий унвони, ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Назиржон Саидовни таваллуд куни билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси