Адлия ҳисоботи: энг кўп муаммолар қайси соҳалар билан боғлиқ?

2021-01-07T12:40:02+05:007 Yanvar, 2021|Навоий вил.|

Навоий шаҳридаги “Коворкинг” марказида вилоят адлия идоралари тизимида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган матубот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 10 дан зиёд маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари қатнашди. Унда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Турдимов йиғилганларга ахборот берди. Бошқарма масъулининг айтишича, ўтган йилда фуқаролардан 3413 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ўрганишлар натижасида мурожаатларнинг 2200 таси қаноатлантирилган бўлса, 983 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларнинг аксарият қисми меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ. Шунингдек, бино ва уйларнинг бузилиши (снос) масласи, тадбиркорлардан қонунга зид равишда солиқлар ундириш, ҳокимликлар томонидан ноқонуний ер ажратиш, ишдан нотўғри бўшатиш ҳолатлари ҳам кўплаб учрамода.

Адлия бошқармаси ҳамда адлия бўлимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиши юзасидан ўрганишлар, жойларда мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Хусусан 2020 йил давомида 363 та ўрганиш, 231 та мониторинг, 573 та таҳлиллар, 36 та умумлаштиришлар ўтказилган. Унга кўра, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 35 минг 442 та камчилик аниқланган.

Анжуманда қонунчилик тарғиботи юзасидан журналистлар ва адлия идоралари ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар ўртага ташланиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

ЎзЖИУ Навоий

вилояти бўлими