Навбатдаги матбуот анжумани ёшлар масалаларига бағишланди

2020-12-29T11:10:43+05:0029 Dekabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Ривожланаётган юртимизда ёшларнинг бандигини таъминлаш устувор вазифа саналади. Шу мақсадда кенг кўламли олиб борилаётган ишлар натижасида ёшлар ишли бўлишмоқда. Биргина Термиз шаҳрида йил давомида 148,4 млн.сўм субсидия ажратилиб, 83 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Январь-ноябрь ойларида 24 нафар фуқаролар бўш турган томорқадан фойдаланиб, ўзини-ўзи банд қилишлари учун иссиқхоналар қуриб берилди ва бунга 160,8 млн сўм пул маблағлар ажратилди. Бу каби ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ва режалар ҳақида куни кеча Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида кенгроқ маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Шерзод Олимов иштирокида бўлиб ўтган анжуманда журналист ва блогерлар вилоятда ёшлар дафтари бўйича рўйхатга олиш, режалаштирилган ишлар ҳақидаги саволларига жавоб олишди.

– Касбга ўргатиш бўйича биргина шаҳар миқёсида 173 нафар, хақ тўланадиган жамоат ишларига 2411 нафар, қамоқ жазосидан озод этилган фуқароларининг 56 нафари, ташкил этилган янги иш ўринларига 1893 нафар ёшлар жалб қилинди -дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот котиби Наргиза Мусаева. Шунингдек, чет элдан қайтган фуқароларнинг 938 нафари тўлиқ иш билан таъминланди.

Матбуот анжуманида “Ёшлар келажагимиз” дастури бўйича 5,1 млрд сўм ажратилиши борасида олиб блорилган ишлар ҳақида ҳам кенгроқ айтиб ўтилди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси