Устозлар ҳолидан хабар олинди

2020-12-28T12:54:51+05:0028 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вакиллари “Эъзоз, эътибор ва эҳтиром” лойиҳаси доирасида миллий журналистикамиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаоллар ва фахрийлар, шунингдек, эҳтиёжманд журналистларнинг ҳолидан хабар олиш, қолаверса, ёш журналистларнинг ҳар жиҳатдан шаклланиши учун ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ фахрий журналистлар, жумладан, юз ёшни қарши олган Фарида Усмонова, шунингдек, Аҳмаджон Мелибоев, Бойбўта Дўстқораев хонадонларида, иш хоналарида бўлишди, устозларни байрам билан муборакбод этиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Устозларга уюшма совға-саломлари топширилди.


Фахрийларимиз якунига етиб бораётган йил юртимиз учун ҳам катта синов бўлгани, бу мураккаб синовдан халқимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда мардонавор ўтганини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ахборот хизмати