ОАВ вакиллари ягона гуруҳда…

2020-12-18T12:29:22+05:0018 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

2020 йил 17 декабрь куни Ғофуржон Мирзаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналист ва фаол блогерлар қатнашиб, ўзларининг савол ва таклифларини йўллашди. Билдирилган таклифлар вилоят ҳокими томонидан қабул қилинди.

Таклифга кўра, 2021 йилдан бошлаб вилоят ҳаётида содир бўлаётган янгиликлар, аҳоли томонидан йўлланаётган мурожаатларнинг биринчи раҳбарларга ўз вақтида ва тўғридан-тўғри етказиш, унинг ечимини янада тезроқ ҳал этиш учун ижтимоий тармоқларда марказлашган гуруҳ тузилади.

Ушбу гуруҳга вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, энг кўп мурожаат келиб тушадиган соҳа раҳбарлари ва ОАВ вакиллари киритилади.

ЎзЖИУ Сирдарё вилояти бўлими матбуот хизмати