ҚУТЛАЙМИЗ!

2020-12-16T06:50:03+05:0016 Dekabr, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, шоир, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Салим Ашуровнинг туғилган куни.

Салим Ашуров 1964 йил 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Қўрғонтепа вилоятида деҳқон оиласида туғилган. Кейинроқ оила Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманига кўчиб келган.

У 1982 йили шу ердаги ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга киради ва уни 1989 йилда тугатади.

Салим Ашуров фаолияти давомида «Саодат» журналида, «Ўзбекистон овози», “Туркистон” газеталарида ишлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимларда фаолият олиб борди.

Шу билан бирга сермаҳсул ижод қилди. «Яшил гиёҳ»,«Атиргул», “Аталган кунлар”, Сенсиз”, “Дарз” каби тўпламлар муаллифи..

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Салим Ашуровни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси