Ошкоралик – демократия сари йўл

2020-12-15T06:50:37+05:0015 Dekabr, 2020|Бухоро вил.|

Жорий йилнинг сўнги ойларида вилоятдаги барча корхона-ташкилотлар ўтган 11 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумандлари ўтказиб келмоқда.

Ана шундай мутбуот анжуманлардан бири кеча, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармасида бўлиб ўтдт. Матбуот анжуманида ортда қолган 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз борди.

Тадбирни департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахбарот бўлими бошлиғи Нилуфар Аҳмедова кириш сўзи билан бошлаб берди. Шундан сўнг департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сирожиддин Жавлиев сўзга чиқиб, ўтган 11 ой давомида қилинган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Ва “Биз билан ҳамкорлик қилганларингиз учун оммавий ахбарот воситаси ходимларидан миннатдормиз”- дея таъкитлади. Анжуман давомида бир қатор ОАВ ходимлари тақдирланди.

Тадбир сўнгида ОАВ ходимлари, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шамшод Очилов

ЎЖИУ Бухоро вилоят

бўлими мутахассиси