ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

2020-12-12T15:02:16+05:0012 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850 “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг Босма ОАВ ва ноширлик иши факультети “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда “Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-электрон журнал ва интернет портали ҳамкорлигида 2020 йил 16 декабрь куни “Медиалингвистика: назарияси ва амалиёти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция қуйидаги шўъбалар бўйича илмий мақолаларни қабул қилади:

  • Медиалингвистика назарияси ва амалиёти;
  • Онлайн журналистика: тил, услуб муаммолари;
  • Матбуот материаллари таҳлили ва таҳрири;
  • Аудиовизуал журналистикада медиалингвистика масалалари;
  • PR: маҳорат масалалари;
  • Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши;
  • Адабиётшунослик масалалари.

Мақола ва тезислар матнига талаблар:

  • Ёритилаётган муаммонинг долзарблиги;
  • Муаммонинг ёритилишига методологик асос;
  • Муаммо таҳлили ва ечимлари;
  • Мавзу юзасидан хулоса ва тавсиялар.

Конференция ишчи тиллари:ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, турк, форс тиллари .

Конференцияни ўтказиш тартиби: ушбу онлайн конференция жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 10.00да ZOOM дастурида www.conference.fledu.uz платформасида ўтказилади. Конференцияга яқин иштирокчиларга конференцияга уланиш ҳаволаси юборилади.

Конференцияда иштирок этиш шакли: ялпи/йўналишлар бўйича видео маърузалар; муҳокамаларда иштирок.

Йўналишлар бўйича келиб тушган мақолалар матн ва видео кўринишда платформага жойлаштирилади.

Конференция материалларининг (матн, аудиовизуал шаклдаги) электрон базаси яратилади. Шунингдек, изоҳлар, савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар ҳар бир мақола остидаги махсус бандда давом этади.

Конференцияда иштирок этиш шартлари: Иштирокчилар конференцияга юбораётган мақолаларининг матн кўринишдаги шакли ва унда кўтарилган мавзу ҳақида 3-4 дақиқалик видеода гапириб беришлари ва ҳар иккаласини конференция ташкилий қўмитаси электрон манзилига юборишлари лозим. Видео иштирокчининг имкониятига кўра, профессионал ёки мобил телефон камерасида тасвирга олиниши мумкин.

Мақола ва тезисларни расмийлаштиришнинг техник талаблари:

Матн ҳажми камида – 3-5 бет, формат – Microsoft Word, шрифт – Times New Roman, матн майдони – юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан – 1,5 см, қаторлар оралиғи – 1 интервал, ҳарфлар 14 шрифтда. Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола сарлавҳаси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ исми-шарифи, ОТМ, факультети, лавозими тўлиқ ёзилади, бир интервал ташланиб матн берилади. Мақолаларда манбаларга ҳаволалар [ ] да матн ичида қўйилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги рақам асосида кўрсатилиши шарт (Масалан, [7, 128.])

Мақолаларни чоп этишга кетадиган типографик харажатлар ҳисобга олиниб, 1 бет учун тўлов миқдори 15 000 сўм белгиланди.(Бакалавр талабалари учун бепул.) Конференция ташкилий қўмитаси юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб берган маъруза, мақола ва тезисларни тўплам шаклида электрон шаклда нашрдан чиқаришни ўз зиммасига олади. Мақола муаллифларига сертификат (бепул)тақдим қилинади. Ташкилотчилар мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

 

Мақола ва тезислар анкета тўлдирилган ҳолда, ўзбек, рус ва инглиз тилларида 2020 йил 1 декабрга қадар +998909930577,+998998526448 телеграм рақамларига электрон вариантда қабул қилинади:Электрон манзил: Medialingvistika@mail.ru.

Шунингдек, муаллифнинг 9×14ҳажмдаги jpg форматдаги фотосурати, мақола ва тезис матни, видео маъруза (мақоланинг асосий мазмуни ифодаланиши лозим) биргаликда юборилиши лозим.

 

Мурожаат учун телефон рақамлари: Л.И.Тошмухамедова +99899 8526448,

Сиддиқова Азиза +998909930577

 

ИШТИРОКЧИ АНКЕТАСИ

 

Фамилияси  
Исми  
Шарифи  
Иш жойи, лавозими (тўлиқ)  
Илмий даражаси ва унвони  
Телефон рақами (мобил)  
E-mail  
Мақола номи