Иштихон тумани ҳокимига матбуот котиб тайинланди

2020-12-12T03:32:59+05:0012 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бобоев Илҳомжон Исоқович Иштихон тумани ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Илҳомжон Бобоев 1991 йилда Иштихон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган. Айни вақтда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3-босқичида сиртдан таҳсил олмоқда.

Меҳнат фаолиятини 2016 йилда Иштихон тумани «Иштихон овози» газетасида бошлаган.
Ҳозирга қадар ҳам ушбу газетада фаолият юритиб келаётган эди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.