Ҳамдардлик

2020-12-11T10:46:43+05:0011 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Академик Раъно Убайдуллаева 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

Раъно Убайдуллаева 1936 йил 4 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, иқтисодчи олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000 йилдан), иқтисод фанлари доктори, профессор.

У 1958 йилда Тошкент молия-иқтисод институтини тамомлаган. 1958-1960 йилларда Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт институтида лаборант, 1960-1963 йилларда аспирант, 1963-1964 йилларда кичик илмий ходим, 1964-1966 йилларда катта илмий ходим, 1967-1978 ва 1992-1993 йилларда бўлим бошлиғи, 1978-1990 йилларда директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Раъно Убайдуллаеванинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси