Марказий ОАВ журналистлари Навоийда

2020-12-10T15:10:48+05:0010 Dekabr, 2020|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Навоий вилоятида икки кунлик медиа-тур бошланди.

Бугун журналистлар куннинг биринчи ярмида Навоий шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари, жумладан “Навоий – Қоракўл” ихтисослаштирилган мактаби, Беруний номидаги хусусий умумтаълим мактаби, кўп тармоқли марказий поликлиникаси фолиятлари билан яқиндан танишиб, “Бахт текстиль” қўшма корхонасида бўлишди.

Куннинг иккинчи ярмида эса Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Замонавий профессионал журналистикани шакллантириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги конференцияси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан нашр этилган “Бунёдкорлик симфонияси” номли китобнинг тақдимот маросимларида иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, медиа-тур иштирокчилари Навоий вилоятига сафарнинг иккинчи куни яни эртага Ғозғон шаҳри ва Нурота туманидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишадилар.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Навоий вилоят бўлими