Касб этикасига бағишланди

2020-12-05T09:18:45+05:005 Dekabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбе- кистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрами олдидан “ОАВ орқали инсон шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказилганлик, туҳмат ёки ҳақорат қилинганликдан ҳимояланиш масалалари” мавзуида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини Уюшма қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси О.Ўсаров олиб борди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов журналист ва блогерларимизни оммавий ахборот воситаларига оид қонунчиликдан, Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан хабардор этиш бугуннинг долзарб вазифаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Давра суҳбатида ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзлари чоп этаётган ахборотларнинг тўғрилиги, уларни баён этиш шаклининг одоб доирасида бўлиши учун жавобгар эканлиги айтиб ўтилди.

— Кўча ахбороти маконига айланаётган ижтимоий тар- моқларда барқарорликнинг йўқлиги сабаб одамлар чалғиб қолаяпти. Салбий муносабатлар авж олиб кетди. Бугунги кунда шахсий маълумотлар инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинган, уни ошкор қилиш ёки шахснинг рози- лигисиз ошкор этишга ҳеч кимга рухсат берилмаган. Истаймизми-йўқми бугун ижтимоий тармоқлар орқали тарқатила- ётган ҳар қандай маълумотга ҳам тўлиқ ишониб бўлмайди, — деди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев.

Давра суҳбати якунида журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Ислом АСИЛБЕКОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси.

(«HURRIYAT» газетасининг 2020 йил 5 декабрь 44-сонидан олинди)