Аҳоли тиббий хатловдан ўтказилади

2020-12-04T09:14:01+05:004 Dekabr, 2020|Қашқадарё вил.|

Қарши шаҳрида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш жараёнларига бағишланди. Тадбирни Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев очиб, иштирокчиларни республика илмий марказларининг вакиллари билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова анжуманда иштирок этиб, тиббий хатлов, антропометрия ўтказишдан кўзланган мақсад, унинг натижалари ҳамда мазмун-моҳиятини кенг тушунтирди. Ушбу жараёнда ишни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик асосида ташкил этиш ҳақида тўхталди.

Ушбу жараёнда 1535 та тиббий бригадалар ташкил этилиб, вилоят ҳудудларига тиббий марказларининг амалиётчи талабалари билан бирга профессор-ўқитувчилари жалб қилинган. Шунингдек, захира бригадалари рўйхати ҳам шакллантирилди.

Тошкент тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Ҳабибулло Оқилов аҳолини тиббий хатлов, антропометриядан ўтказилишида аниқ реалликни таъминлаш муҳим эканлигини тадбир иштирокчиларига тушунтирди.

-Тиббий хатлов ва антропометрия жараёнини ўз нашрларида ёритишда журналистлар нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам кенг тушунчага эга бўлдилар, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими раиси Галовиддин Юлдошев. -Бунда албатта журналистларимиз мутахассислар фикрига таянадилар.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутахассилар жавоб беришди.

Шавкат СУЛТОНОВ ЎЖИУ аъзоси,

ЎЖИУ Қашқадарё вилоят бўлими

«Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси.