“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ да журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

2020-12-01T06:40:42+05:001 Dekabr, 2020|Бухоро вил.|

Бухорода яна бир тадбир, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили, бу борада ечимини кутаётган муаммолар ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни корхона бош директори Баҳодир Ҳаётов сўзга чиқиб, ўтган ўн бир ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Хусусан, ҳисобот даврида вилоят бўйича 482,5 км электр тармоқлари янгиланган ва 154 дона трансформатор пункти ўрнатилган ҳамда 82 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилингани ҳақида тўхталиб ўтди.

Шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарида тезкор навбатчилик бригадалари ташкил қилинган. Улар барча керакли асбоб – анжомлар билан тўлиқ таъминланган. Малакали электро-монтёрлар фаолияти кучайтирилган. Истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, вилоятда “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими” (АСКУЭ) билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун ҳар бир ҳудудда операторлар хизмати ташкил этилган.

Шу ўринда яна бир маълумот учун, вилоятда 88 дона 35-110 кв подстанциялар, 14970,3 км 0,4-110 кв электр узатиш тармоқлари ҳамда 5096 дона 10/0,4 ва 6/0,4 кв трансформатор пунктлари орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. Умумий истеъмолчилар сони 426 минг 542 тани ташкил қилиб, улгуржи истеъмолчилар сони қарийб 22 минг нафарга етган.

Мазкур матбуот анжманида, куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ташкилотларга электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларнинг айни шу масалада қизиқтирган долзарб саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Шамшод Очилов

ЎЖИУ Бухоро вилоят

бўлими мутахассиси