Ҳамдардлик

2020-11-30T08:35:04+05:0030 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, мамлакатимизда шахмат спортининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсон, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Акром Тошхўжаевнинг бутун меҳнат фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ўтган. Узоқ йиллар «Ўзбекистон» телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар «Спорт» телерадиоканалида ишлаган.

Айниқса Акром ака ўзбекистонлик биринчи ва ҳозирча ягона жаҳон чемпиони (катталар ўртасида) Рустам Қосимжоновнинг чемпионлик тожи учун ўтказган ўйинларини юксак савияда шарҳлаб, мухлису мутахассислар назарига тушганди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси марҳумнинг оиласи ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.