АОКА директори Наманганда журналистлар билан учрашди

2020-11-28T18:19:56+05:0028 Noyabr, 2020|Наманган вил.|

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида наманганлик журналист ва блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.

Мулоқотда ОАВнинг бугунги кунда жамиятимиздаги ўрни, ахборот хизматлари, журналист ва блогерлар фаолияти борасида фикр алмашилди. Босма нашрлар дуч келаётган муаммолар, обуна мавсумининг кечиши муҳокама қилинди.

Агентлик директорига бугунги кунда Наманганда ахборот хизматлари, ОАВ вакиллари учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Республика даражасида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ўртага ташланди.

—ОАВда ёритилаётган танқидий чиқишларга ўз вақтида муносабат билдиришга ўрганишимиз керак. Муносабатлар ҳам юзаки, номига бўлмаслиги муҳим. Бу танганинг бир томони. Иккинчи томондан, айрим манбаларда баъзида асосланмаган, охиригача ўрганилмаган, шахсиятга тегадиган материаллар учраб турибди. Назаримда, нафақат тезкорлик, балки холислик тамойилларига ҳам риоя этиш, факт-далиллар асосли эканлигига ҳам эътибор қаратишимиз зарур,—дейди Асаджон Хўжаев.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими