ҲАМДАРДЛИК

2020-11-26T05:35:52+05:0026 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Шафқатсиз ўлим тажрибали журналист,таниқли шоир “Бухоро оқшоми“ газетаси бош муҳаррири Маннон Отабой (Тўхтаев)ни 58 ёшида орамиздан олиб кетди.

Маннон Отабой 1962 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини муваффақиятли тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1987 йилда “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетаси мухбирлигидан бошлаган. 1991-1998 йилларда “Халқ сўзи” газетаси мухбири, Бухоро вилоятидаги махсус мухбири, 1998-2008 йилларда “Фидокор “газетасининг Бухоро вилоятидаги махсус мухбири, 2009-2010 йилларда ЎзМТДП Бухоро вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитаси бош мутахассиси, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари, партиянинг вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи, 2013-2015 йилларда мазкур партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони раҳбари ҳамда 2015 йилдан бугунги кунга қадар “Бухоро оқшоми” газетаси муҳаррири лавозимларида муваффақиятли фаолият юритди.

Маннон Отабой шахсий ҳаётиди ҳам ҳавас қиларли оиланинг соҳиби эди. Турмуш ўртоғи Салтанат Очилова билан уч нафар фарзандни вояга етказиб, эл қаторига қўшди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда унинг Бухоро вилоят бўлими ва бухоролик журналистлар марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирадилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси